00:01 / 27.02.2015
8 604

Японияда айиқ кўринишидаги робот-ҳамшира ишлаб чиқилди

Японияда айиқ кўринишидаги робот-ҳамшира ишлаб чиқилди

Япония физика-кимё тадқиқотлари институти олимлари ва Сумитомо компанияси ходимлари янги ҳамшира-роботни тақдим этди, деб хабар бермоқда «Korrespondont.net».

Robear (робот-айиқ) беморларга қараш бўйича бир неча оддий амалларни бажара олади: уларни кўтаради, кўчиради, ногиронлар аравачасига ўтқизади. Махсус сенсорлар ёрдамида роботнинг беморга етказиши мумкин бўлган энг кичик зарарли ҳаракатининг ҳам олди олинади.

«Умид қиламизки, қурилмамиз беморларга қарашни автоматлаштиради, унинг сифатини оширади ва қаровчиларнинг масъулиятини камайтиради», − деди тадқиқот гуруҳи раҳбари Тошихару Мукаи.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Японияда айиқ кўринишидаги робот-ҳамшира ишлаб чиқилди