Apple компанияси эгилувчан экранли смартфонни патентлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси эгилувчан экранли смартфонни патентлади

Apple компанияси эгилувчан экранли смартфонни патентлади

Американинг Apple корпорацияси эгилувчан экран ва шаффоф корпусга эга смартфон технологиясини патентлади, деб ёзади «Дарё».

Патент АҚШ патентлар ва савдо белгилари бюросида рўйхатга олинган. Ҳужжатга кўра, янги смартфон лойиҳаси қурилмани «айлантириб бураш» имконини берувчи эгилувчан сенсорли экрандан фойдаланишни назарда тутади.

Патентга берилган изоҳда айтилишича, смартфонларнинг ҳозирда мавжуд бўлган стандарт дизайнида унинг фақат битта томони — олд томони фаол равишда қўлланилади. Янги яхшиланган дизайн «қурилманинг барча юзаларига функционал имкониятларни жорий қилиш» имконини беради.

Бундай қурилмада товуш баландлигини тугма ёрдамида эмас, экранга босиш орқали ўзгартириш мумкин бўлади. Экранни блоклаш тугмаси ҳам бўлмайди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru