Россияда вируслардан ҳимояланган планшет яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда вируслардан ҳимояланган планшет яратилди

Россияда вируслардан ҳимояланган планшет яратилди

Россиянинг ТКК-М компанияси вируслардан ҳимояланган TrusTPad планшетини ишлаб чиқди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Планшет иккита — Linux операцион тизими базасидаги ҳимояланган режим ва Android базасидаги оддий режимда ишлайди.

ТКК-М планшетни 18 июнь, шанба куни Петербург халқаро иқтисодиёт форуми ялпи мажлисларидан бирида потенциал инвесторларга тақдим этади.

«Агар компьютер read-only (фақат ўқиш учун) режимида ишлаётган бўлса, унга ҳеч нарса ёзиб бўлмайди, шунинг учун, агар вирус компьютернинг тезкор хотирасига кириб қолса, у қурилмага ёзиб олинмайди», — деди планшет учун асос қилиб олинган «янги Гарвард архитектураси» технологияси муаллифи, ТКК-М эгадошларидан бири Валерий Конявский. Унинг айтишича, хакерлар қурилмага масофадан туриб таъсир ўтказа олмайди, планшетга вирус юқтириб бўлмайди.

Бир режимдан иккинчи режимга ўтиш планшет корпусида жойлашган тугма орқали амалга оширилади. Маҳсулот нархи 39 минг рублни ташкил этади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru