LG телевизорлари чивинларни ҳайдайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

LG телевизорлари чивинларни ҳайдайди

Чивинларни қўрқитувчи телевизорлар авлодини LG компанияси оммага намоиш этди. Ушбу ойнаи жаҳон қурилмалари ўз ичига ультратовуш тарқатувчи махсус генераторни олади, генератор тарқатган ультратовуш тўлқинлари одамлар ва уй ҳайвонлари учун ҳавфсиз дея ҳабар беради mail.ru сайтининг янгиликлар бўлими.

Айрим мамлакатлар учун бундай қурилмалар муҳум саналади. Сабаби Хиндистоннинг расмий пойтаҳти саналмиш Ню-Деҳлининг ўзида бир йил ичида чивинлар орқали юқадиган 16 мингта Денге лиҳорадкасига чалиниш ҳолатлари кузатилган.

Мазкур технология кимёвий таркиб ёки нурлантирувчи хусусятга эга эмас. LG компанияси 2014 йилда ҳам чивинларни ҳайдовчи бундай қурилмаларни кондиционерларга ўринатган ҳолда сотувга чиқарган эди.
LG телевизорлари чивинларни ҳайдайди

Ультратовуш тўлқинларини тарқатувчи қурилма телевизор ёнгани заҳотиёқ ишга тушади. Зарур ҳолларда қурилма телевизор ўчирилгандан кейин ҳам ишлаб туриши мумкин.

Ишлаб чиқарувчи “античивин” қурилмаси билан жиҳозланган телевизорларни айни дамда фақат Хиндистонга этказиб бераётганини, аммо бошқа мамлакатларга этказиб бериш режаси ҳали кўзда тутилмагани ҳақида маълум қилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru