UMS Тошкентда 4G LTEни тижорий фойдаланишга киритди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

UMS Тошкентда 4G LTEни тижорий фойдаланишга киритди

UMS Тошкентда 4G LTEни тижорий фойдаланишга киритди

UMSнинг 4G LTE тармоғи бутун пойтахтни қамраб олди, технология бинолар ичига энг яхши кириб бориш қобилиятига эга 800 МГц (Band 20) частотасида ишламоқда, тармоқдан фойдаланиш учун эса абонентлар қўшимча шарт ва тўловларга дуч келмайди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммити олдидан UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори 2016 йил 20 июнь куни 4G LTE – “тўртинчи авлод” мобил интернетини Тошкент шаҳрида ишга туширди.

Тармоқ LTE 2500-2700 тармоқларидан кўра тўрт баравар кенгроқ қамровга ва биноларнинг ичига энг яхши кириб бориш ҳусуссиятига эга, Ўзбекистон учун ноёб бўлган 800 МГц (Band 20) частотада фаолият юритади. Бундай ҳусуссият эвазига UMS 4G LTE бутун Тошкент шаҳрини қамраб олган холда ишлайди.

4G LTE тармоғида абонентлар мобил қурилмаларидан HD-видеоларни кўришлари, катта ҳажмдаги маълумотларни кўчириб олишлари ва юклашлари, интернетдаги “оғир” файллар билан ишлашлари, вебинар ва видеоконференцияларда иштирок этишлари, эъни юқори тезликни ҳамда алоқанинг аъло сифатини талаб этувчи ҳаракатларни бажаришлари мумкин. Маълумот алмашинувининг энг юқори тезлиги 70 Мбит/cгача етиши мумкин.

4G LTEдан фойдаланиш учун абонентларнинг мобил қурилмалари ва 4G USB-модемлари LTE 800 стандартида ишлаши шарт. Амалдаги CS Fallback (CSFB) технологияси ёрдамида маълумотлар алмашинуви 4G LTE канали орқали, кирувчи/чиқувчи қўнғироқлар ва хабарлар эса 3G ёки 2G тармоқлари орқали амалга оширилади. Бу абонентга доимо алоқада қолишга ёрдам беради.

Талабларга мос алоқа оператори мақомини танлаган холда UMS 4G LTE мобил интернетидан фойдаланишнинг энг қулай ва осон йўлини тақдим этмоқда. Абонентлар *222# USSD-буйруғи ёрдамида “4G LTE тармоғига кириш” бепул хизматини ёқиш орқали тармоққа киришлари мумкин. Нархлаш шартлари 3G тармоғи билан бир хил бўлади.

— Юқори тезликдаги интернетни республиканинг йирик шаҳарлари ва аҳоли пунктларига кириб боришини ривожлантириш – UMS мобил операторининг устувор вазифаларидан биридир. Компания томонидан “тўртинчи авлод” тармоғини Тошкент шаҳрида ишга туширилиши интернетга юқори тезликда ва мустаҳкам тарзда киришни таъминлайди ҳамда аҳолини замонавий телекоммуникация технологияларидан фойдаланиши учун кенг йўл очиб беради. Кейинчалик UMS LTE тармоғи Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ишга туширилади, — дея таъкидлади «UMS» МЧЖ Бош директори Дмитрий Нагорний.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: UMS

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru