Twitter видеоклиплар учун махсус мобил дастур ишлаб чиқди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Twitter видеоклиплар учун махсус мобил дастур ишлаб чиқди

Twitter видеоклиплар учун махсус мобил дастур ишлаб чиқди

Twitter Inc. 21 июнь, сешанба куни Apple ва iOS дастурий таъминотидаги ускуналарга мўлжалланган Twitter Engage номли янги мобил дастури тақдимотини ўтказди. У Twitter тармоғидаги микроблогларга 140 секунд узунликкача бўлган видеоклипларни жойлаштириш имконини беради, деб хабар қилмоқда «Дарё».

The Wall Street Journal нашрининг билдиришича, дастур видеоблогерларнинг ижтимоий тармоқдаги аудиториясини ўстиришига ва пул топишига кўмак бериш мақсадида ишлаб чиқилган.

Twitter Engage фойдаланувчилари ўз видеоларига билдирилган муносабатни реал вақт режимида билиб туради. Бундан ташқари, дастур яна қатор бошқа вазифаларни бажаради.

Дастур орқали жойлаштириладиган видеоклиплар намойиши олдидан фойдаланувчиларга реклама роликлари кўрсатилиши мумкин. Бундай реклама вақтини Twitter’нинг автоматлаштирилган тизимлари орқали реклама берувчиларга сотиш мумкин бўлади. Бунда видеоклип эгаси Amplify Open дастури иштирокчиси бўлиши талаб этилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru