MQA иловасини AppStore‘дан юклаб олиш мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

MQA иловасини AppStore‘дан юклаб олиш мумкин

MQA иловасини AppStore‘дан юклаб олиш мумкин

Beeline Mobile Quality Analyzer (MQA) иловасини AppStore онлайн-дўконида жойлаштирди. Энди ҳар бир Beeline абоненти iOS ОТ бошқарувидаги смартфони орқали дастурни юклаб олиб, доимий равишда мобил Интернетнинг сифатини ўлчаш имконига эга.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июл ойида Beeline Ўзбекистон учун ноёб бўлган Mobile Quality Analyzer тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини тармоқда мониторинг қилиш дастури ишга туширилгани ҳақида эълон қилган эди. MQA ўлчов натижалари келгуси ишлаш, ҳисоботлар, графиклар ва бошқа аналитик маълумотлар яратиш учун маълумотлар базасида сақланиб қолади. Тармоқ ҳолати ва дриве-тестлар натижаларининг ички мониторинг жараёни ушбу маълумотлар билан тўлдирилади, бунинг натижасида тармоқни кенгайтириш ва самарали режалаштириш учун тўлиқ анализ яратиб берилади.

Илова автоном тизимда ишлайди ва балансдаги маблағни сарфламайди, шу билан бир қаторда дастур интерфейси cалл-марказига сўровлар жўнатишга, кейин эса улар қайси босқичда эканлигини дастур орқали кузатишга ёрдам беради.

Mobile Quality Analyzer бепул иловасини AppStore https://itunes.apple.com/uz/app/mqabeeline/id1123792275?ls=1&mt=8 ва Google Play https://play.google.com/store/apps/details?id=com.qualinet.asimus орқали юклаб олиш мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru