iPhone 7 нинг тахминий нархлари Weibo’да эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPhone 7 нинг тахминий нархлари Weibo’да эълон қилинди

iPhone 7 нинг тахминий нархлари Weibo’да эълон қилинди

Хитойнинг Twitter’га ўхшаш Weibo сервиси фойдаланувчилари iPhone 7, iPhone 7 Plus ва iPhone 7 Pro смартфонларининг тахминий нархларини аниқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» маълумотига таяниб, «Дарё» хабар бермоқда.

Қурилма хотираси ҳажми бўйича учта кўринишда тақдим этилиши маълум қилинмоқда. iPhone 7 да хотира ҳажми 32 Гб (ҳозирги 16 Гб ўрнига), 64 Гб ва 256 Гб, кейинги моделларида эса 32 Гб, 128 Гб ва 256 Гб бўлади.

Нашрнинг таъкидлашича, «шубҳали миш-миш»ларга кўра, 32 Гб хотирага эга iPhone 7 нинг нархи 795 доллардан бошланади. 32 Гб хотирали iPhone Plus’нинг қиймати 921 доллардан, 32 Гб хотирага эга iPhone Про 7 ники эса 1 072 доллардан бошланади. Энг қиммат версия — 256 Гб хотирага эга iPhone 7 Pro’нинг баҳоси эса 1 344 долларни ташкил этади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru