"Қора" Chevrolet Captiva: атиги 15 дона чиқариладиган махсус модель » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"Қора" Chevrolet Captiva: атиги 15 дона чиқариладиган махсус модель

"Қора" Chevrolet Captiva: атиги 15 дона чиқариладиган махсус модель

Chevroletнинг Япония шахобчаси 7 ўриндиқли Captiva кроссоверининг чекланган моделини тақдим этди. У Perfect Black (тим қора) номини олди, дейилади "Кун" нашрида.

Махсус модель номига мувофиқ қора рангга бўялган бўлиб, ғилдиракларнинг енгил қотишмадан тайёрланган дисклари ҳам қора тусда. Салонга ҳам қора чармдан ишлов берилган. Аммо, капоти ва юкхона эшигига кулранг тусдаги чизиқлар туширилган.
"Қора" Chevrolet Captiva: атиги 15 дона чиқариладиган махсус модель

Янгиликнинг жиҳозланиш рўйхатига: орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун мультимедиа тўплами (10,2 дюймли экран, DVD-плеер ва ТВ-тюнер), биринчи ва иккинчи қатор ўриндиқларнинг иситилиши, орқани кўриш камераси, тураргоҳга қўйишда ёрдам бериш ва кўринмас ҳудудларни мониторинг қилиш тизими ҳамда олтита хавфсизлик ёстиқчаси киритилган.
"Қора" Chevrolet Captiva: атиги 15 дона чиқариладиган махсус модель

Chevrolet Captiva Perfect Black, стандарт кроссовер сингари 2,4 литрли 167 от кучига эга двигатель билан таклиф этилади. Унинг барча ғилдираклари етакчи ҳисобланади. Мотор 6 диапазонли автоматик узатмалар қутиси билан машинани ҳаракатга келтиради.

Captiva Perfect Blackдан атиги 15 дона ишлаб чиқариш режалаштирилган. У, Японияда 2 июлдан 4 090 000 йендан сотила бошланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru