Жиззахда UMSга қарашли янги офис очилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жиззахда UMSга қарашли янги офис очилди

Жиззахда UMSга қарашли янги офис очилди

UMS (Universal Mobile Systems) мобил оператори шу йилнинг 30 июнь куни Жиззах шаҳрининг марказида жойлашган янги сотувлар ва хизмат кўрсатиш офисини очди.

UMS ўзининг стратегик режаларини, ҳусусан Ўзбекистон бўйлаб компанияга қарашли сотувлар ва хизмат кўрсатиш офислари тармоғини ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширишни давом этмоқда. Компания ўз олдига қўйган талабларга мос алоқа оператори бўлиш мақсади сари интилар экан мижозлар учун максимал қулай шароитларни яратмоқда. Ахир ҳар бир амалдаги ёки тармоққа уланиши мумкин бўлган абонент барча мобил алоқа хизматларини ўзи учун қулай бўлган жойда олиши муҳим. Бундай қулайликни яратиш учун мобил оператор ўз фронт-офисларини шаҳар ёки туманларнинг гавжум қисмларида, савдо шаҳобчалари, қўнгилочар комплекслар ва жамоат овқатланиш жойлари яқинида жойлаштиради.
Жиззахда UMSга қарашли янги офис очилди

Ҳар бир янги офиснинг очилиши – бу компания учун ҳақиқий байрам, шунинг учун UMS бошқалар билан қувонч ва аъло кайфиятни баҳам кўришга интилади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Байрамона руҳда компаниянинг Жиззахдаги офиси мижозлар учун ўз эшикларини очди. Ш.Рашидов номини олган марказий кўчада қад ростлаган “Зебо” савдо маркази ҳудудида жойлашган офис ҳар куни соат 09:00дан 20:00гача, тушликка танаффусларсиз ва дам олиш кунларисиз абонентларга хизмат кўрсатади.

Янги салонда абонентлар UMS тармоғига уланишлари, SIM-карта алмаштиришлари, Интернет-тўпламлар харид қилишлари, тариф танлашлари, кўшимча хизматларни ёқишлари, алоҳида тоифадаги рақамларни хақи қисмларга бўлиб тўланадиган қилиб олишлари, ҳаражатлар детализациясига буюртма беришлари, шунингдек мобил алоқанинг барча масалалари бўйича маслаҳат ва ёрдам олишлари мумкин.
Жиззахда UMSга қарашли янги офис очилди

«UMS мобил оператори нафақат замонавий алоқа хизматларини тақдим этишга, балки хизмат кўрсатиш сифати ва даражасини янада оширишга катта эътибор қаратиб келмоқда. Хизматларимизга қизиқиши бўлган мижозлар учун янада яқин бўлганимиздан ҳурсандмиз ва умид қиламизки, офисимиздаги қулай муҳит ва сифатли хизмат қўрсатиш абонентларнинг энг юқори бахоларига эга бўлади. Компания кейинчалик ҳам ўзига қарашли офислар тармоғини ривожлантириш ҳамда тижорий вакиллар сонини янада кўпайтириш устида иш олиб боради», - дея изоҳ берди UMSнинг сотувлар ва хизмат кўрсатиш бўйича директори Юрий Свечников.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: UMS

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru