"Юнона" сайёралараро автоматик станцияси Юпитер орбитасига етиб келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

"Юнона" сайёралараро автоматик станцияси Юпитер орбитасига етиб келди

"Юнона" сайёралараро автоматик станцияси Юпитер орбитасига етиб келди

Сайёралараро автоматик станция "Юнона" (Juno) бундан 5 йил олдин коинотга учирилган эди. Бугун у Юпитер орбитасига етиб борди, деб хабар беради interfax.ru сайти. Астроном олимлар космик станция ёрдамида улкан сайёранинг нимадан таркиб топганини ўрганишни ҳамда коинотнинг сирларига калит топишни мақсад қилишган.

"Двигатель яхши ишлади, орбитага етиб борилди. Мен сенинг барча сирларингни очишга тайёрман. Юпитер. Бунга тайёр тур", - деб ёзилади космик миссиянинг твиттердаги расмий саҳифасида.

"Юнона" 2011 йилнинг 5 июлида Юпитерни тўлиқ тадбиқ этиш мақсадида коинотга чиқарилган эди. У "Галилео"дан кейинги Юпитернинг иккинчи сунъий йўлдошига айланди. Юпитерга етиб борган космик станцияларнинг эса тўққизинчиси бўлди.

Шу пайтга қадар учирилган космик аппаратларнинг бирортаси ҳали Юпитерга бунчалик яқин келмаган эди. Сайёранинг жадал радиацион белбоғлари ҳимояланмаган электр тизимини жуда тез ишдан чиқарар эди. "Юнона" эса маълум даражада ушбу ҳолатлардан ҳимояланган.


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru