Ericsson iPhone ва iPad савдосини тақиқлашни талаб қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ericsson iPhone ва iPad савдосини тақиқлашни талаб қилди

Ericsson iPhone ва iPad савдосини тақиқлашни талаб қилди

Телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик компания Ericsson Америка судига Apple компанияси устидан еттита янги даъво берди, шунингдек Халқаро савдо бўйича АҚШ комиссиясига Apple маҳсулотларини Америка бозорида сотишни тақиқлашни талаб қилиб, сўров берди. Бу ҳақда «CNews.ru» хабар берди.

Швециянинг Ericsson компанияси Apple’ни ўзининг мобил қурилмаларда симсиз алоқа технологиялари, шунингдек мобил қурилма экранида маълумотларнинг акс этиши, энергия истеъмолини камайтириш ва мобил операцион тизимининг ишлаш тамойили кабиларга асосланган жами 41 та патентини бузишда айблади.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru