Интернетда iPhone 7’нинг илк видеоси пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-07-2016 | 11:26 ZAMIN.UZ / Технология / 16 Июл 2016
602

Интернетда iPhone 7’нинг илк видеоси пайдо бўлди

Интернетда iPhone 7’нинг илк видеоси пайдо бўлди

Apple куз ойларининг бошида тақдим этиши кутилаётган iPhone 7 смартфонининг илк видеоси интернетда пайдо бўлди. Бу кадрлардаги аппарат аввалги “айғоқчи” суратлардагидек, деб ёзмоқда "Кун" сайти.

Унга хос бўлган хусусиятлар орасида – асосий камера модулини яширувчи бўртиқнинг янги шакли, орқа қопқоқдаги пластик линияларнинг ўзгартирилган геометрияси, шунингдек қулоқчинлар уланадиган 3,5 миллиметрли слотнинг йўқлиги эътиборни тортди.

Кеча суратлари пайдо бўлган 4 та прототипни бир жойда бирлаштирган видеода барча смартфонлар iPhone 6s бўйича таниш бўлган 4 хил рангда ишлаб чиқарилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru