Opera браузери хитойликларга 600 миллион долларга сотиб юборилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Opera браузери хитойликларга 600 миллион долларга сотиб юборилди

Opera браузери хитойликларга 600 миллион долларга сотиб юборилди

Норвегиянинг Opera Software компанияси ўз брендини Хитойнинг консорциумига сотиб юборди. Сотилган маҳсулотларга браузернинг мобиль ва компьютер версиялари, шунингдек, самарадорликни ошириш ва хавфсизликни таъминлаш иловаси кирган. Сотиб олганлар Qihoo 360 антивирус ишлаб чиқарувчилари гуруҳи ҳисобланади. улар браузерни 600 миллион долларга сотиб юборишган.

Opera’нинг илк баҳоланиши 1,2 млрд доллар дейилган. Февраль ойида мазкур харидорлар томонидан тузилган шартнома органлар томонидан билдирилган эътирозлар сабаб амалга ошмай қолган эди. Янги шартномага кўра, Qihoo 360 ва унинг ҳамкорлари (Kunlun Tech, Qifei ва бошқалар.) Opera’нинг муҳим бизнесларига эгалик қилишади. Буларга Opera Apps & Games ва Opera TV кирмайди.

Энди компанияда янги ном топиш учун 18 ой вақт бор.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru