Ўзбекистонда Beeline лицензияси 2031 йилга қадар узайтирилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда Beeline лицензияси 2031 йилга қадар узайтирилди

Ўзбекистонда Beeline лицензияси 2031 йилга қадар узайтирилди

VimpelCom компанияси ўзининг Ўзбекистондаги шўъба компанияси Unitel`нинг асосий лицензияси келгуси 15 йилга узайтирилганини маълум қилди.

Уяли алоқа бўйича лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланишга топшириш ва хизмат кўрсатиш учун лицензия муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза 2016 йилнинг майида мазкур соҳа бўйича мутасадди ташкилотга тақдим этилган эди. Шунингдек, келгусида компания телекоммуникацион тармоғини ривожлантириш бўйича режалар ҳам тасдиқланди.

Республикада Beeline бренди остида фаолият кўрсатиб, 9,5 миллион абонетга эга халқаро компания ўз хабарида Ўзбекистонни асосий бозорлардан бири деб тилга олди.

2006 йилдан буён VimpelCom Ўзбекистонда 1 миллиард доллардан зиёд сармоя киритиб, 950 миллион доллардан кўпроқ солиқ тўлади.

Unitel компаниясига 1996 йилда асос солинган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru