Verizon компанияси Yahoo’ни сотиб олаётганини тасдиқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Verizon компанияси Yahoo’ни сотиб олаётганини тасдиқлади

Verizon компанияси Yahoo’ни сотиб олаётганини тасдиқлади

АҚШнинг энг йирик провайдери – Verizon телекоммуникацион компанияси Yahoo! интернет-компаниясини 4,83 млрд долларга харид қилаётганини эълон қилди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

Бу ҳақда Verizon томонидан тарқатилган хабарда айтилмоқда. Хабарда таъкидланишича, битим 2017 йил 1-чорагида ёпилиши керак. Битим охирига етгач, Yahoo! ўз номини ўзгартириб, инвестицион компанияга айланади ва ўз ортидан Alibaba Group Holdings ва Yahoo Japan компаниялари акциялари пакети ва патентларнинг бир қисмини сақлаб қолади.

Yahoo! компанияси 1994 йилда ташкил топган. Айни вақтда у АҚШда оммабоплиги бўйича 3-рақамли қидириш сервисига эга. Бундан ташқари, компания бир қатор порталлар, жумладан янгиликлар портали ва Flickr фотохостингига эга.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru