Учала iPhone 7 акс этган инсайдерлик фотолари эълон қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Учала iPhone 7 акс этган инсайдерлик фотолари эълон қилинди

Учала iPhone 7 акс этган инсайдерлик фотолари эълон қилинди

Инсайдерлар Weibo тармоғида сентябрда тақдим этиладиган iPhone 7 янги фотоларини эълон қилди. Мазкур суратлар олдинроқ чоп этилган Apple’нинг янги смартфонлари «оилавий портрети»ни тасдиқлайди, бироқ уларнинг орқа панелида s ҳарфи мавжуд эмас. Бу ҳақда «Hi-Tech Mail.ru»га асосланиб «Дарё» хабар берди.

iPhone 7 4,7 дюймли экранга эга бўлиши эҳтимолга яқин, қолган икки моделда экран йирикроқ — 5,5 дюймли. Икки камера билан фақат iPhone 7 Pro жиҳозланади, стандарт ва Plus версиялари эса йириклаштирилган ўлчамдаги биттадан камерага эга бўлади.
Учала iPhone 7 акс этган инсайдерлик фотолари эълон қилинди

Смартфонларда қулоқчинлар учун 3,5 миллиметрли бўлинма кўзда тутилмаган, унинг ўрнини иккинчи динамик эгаллайди. iPhone 7 Pro Smart Connector универсал бўлинмаси билан жиҳозланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru