iPhone сотуви кетма-кет иккинчи чоракда паст кўрсаткични қайд этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPhone сотуви кетма-кет иккинчи чоракда паст кўрсаткични қайд этди

iPhone сотуви кетма-кет иккинчи чоракда паст кўрсаткични қайд этди

Apple компаниясининг навбатдаги чорак якунлари бўйича ҳисоботида қайд этилишича, iPhone сотуви кетма-кет иккинчи чоракда ҳам тушиб кетган. Бу ҳақда Reuters'га асосланиб Кун.uz хабар бермоқда.

Бу кўрсаткич кутилганидан 15 фоиз паст экани маълум қилинган. Ҳисоботда келтирилган маълумотларга кўра, компания 40,4 млн дона смартфон сотишга муваффақ бўлган. Таҳлилчилар эса 40,02 млн қурилма сотилишини прогноз қилишган эди.

Компаниянинг иккинчи чоракдаги соф фойдаси 27 фоизга тушиб кетиб, 7,8 млрд долларни ташкил этган. Тушум миқдори 42,36 млрд долларга баҳоланган.

Apple маҳсулотларининг Хитойдаги сотуви янада кескин тушиб кетган: учинчи чоракда пасайиш кўрсаткичи 33,1 фоизни ташкил этган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru