Coca-Cola акциялари нархи тушумнинг камайгани ҳақидаги ҳисоботдан кейин тушиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Coca-Cola акциялари нархи тушумнинг камайгани ҳақидаги ҳисоботдан кейин тушиб кетди

Coca-Cola акциялари нархи тушумнинг камайгани ҳақидаги ҳисоботдан кейин тушиб кетди

Coca-Cola Co компаниясининг АҚШдаги бозори кўплаб ривожланаётган давлатлардаги бозорлардаги оғир шароитларга ишора қилиб, кутилгандан камроқ чораклик тушум ҳақида ҳисобот берди. Дунёда спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниянинг акциялари нархи 27 июлдаги биржадан ташқари савдолар вақтида 3 фоизга тушиб, 43,5 долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Reuters'га асосланиб Кун.uz хабар бермоқда.

Coca-Cola раҳбари Мух¬тар Кентнинг айтишича, АҚШ, Мексика ва Япония каби баъзи йирик ва ривожланган бозорлардаги яхши кўрсаткичлар кўплаб ривожланаётган бозорлар, жумладан Хитой ва Аргентинадаги мураккаб ташқи конъюнктура сабабли йўққа чиққан. Янги прогнозга кўра, 2016 йилда компания тушумининг ўсиши 3 фоизни ташкил қилади. Аввалроқ бу кўрсаткич 4-5 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинганди.

Компания учун энг йирик бозор бўлган Шимолий Америкада савдолардан тушум 2 фоизга ўсди, бироқ бошқа ҳудудларда пасайди.

Шунга қарамай, компания акционерларига тегишли бўлган соф даромад 2-чоракда 3,45 млрд долларгача ёки бир акцияга 79 центга кўпайди.
Компаниянинг соф операцион тушуми 5,1 фоизга камайиб, 11,54 млрд долларни ташкил қилди.
Компания тушумларининг пасайиши кетма-кет 5 чоракдан бери кузатилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru