1 август куни SMS ва мобиль интернет хизматлари вақтинча кўрсатилмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

1 август куни SMS ва мобиль интернет хизматлари вақтинча кўрсатилмайди

1 август куни SMS ва мобиль интернет хизматлари вақтинча кўрсатилмайди

Ўзбекистон мобиль операторларининг SMS ва мобиль интернет хизматлари 1 август куни 8:30 дан 13:30 га қадар тақдим этилмайди. Овозли алоқа чекловларсиз ишлайди. Бу ҳақда "Газета.uz" хабар бермоқда.

Beeline ва Ucell бу ҳақдаги огоҳлантиришни 29 июль куни ўз сайтларига жойлаштирди. Кейинроқ худди шу мазмундаги хабарномалар бошқа операторлар томонидан ҳам юборилиши мумкин.

Шу куни мазкур хизматларни кўрсатишдаги ҳар йиллик танаффус мамлакат телекоммуникация тармоқларида профилактика ишлари олиб борилиши билан изоҳланади.

1 август куни Ўзбекистоннинг барча олийгоҳларида кириш учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru