13:19 / 03.03.2015
7 425

Google 2015 йилда Titan номли дронларни ишлаб чиқаради

Google 2015 йилда Titan номли дронларни ишлаб чиқаради

Google компанияси 2015 йилда Titan номли учувчисиз парвоз қурилмасини ишлаб чиқаради. Яқин ойларда компания бу қурилмаларнинг биринчи синов парвозини амалга оширади, деб хабар берди компания президенти Сундар Пичаи.

Пичаининг сўзларига кўра, ҳозирда Titan лойиҳаси яна бир шундай лойиҳа бўлган Project Loon’нинг икки йил аввал турган босқичида турибди. Ҳозирда олимлар жамоаси бирор ҳудуд устида уни интернет билан таъминлаган ҳолда, мавжуд интернет тезлигини ошириб ёки фалокат оқибатида тўсатдан алоқадан узилиб қолган ҳудудларга интернетга чиқишни таъминлай оладиган “осилиб тура оладиган” парвоз қурилмаси устида иш олиб бормоқда.

Google бир ҳудудда Loon ва Titan биргаликда ишлаши мумкинлигини айтмоқда.

Маълумот учун, Google Titan Aerospace компаниясини 2014 йилда сотиб олган. Компания қуёш батареясида ишловчи учувчисиз парвоз қурилмаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бу қурилмалар қанотларининг умумий узунлиги 50 метрни ташкил қилади ҳамда ушбу дронлар 19,9 км баландликкача кўтарилиб, ҳавода 3 ойдан 5 йилгача учиб юриши мумкин.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google 2015 йилда Titan номли дронларни ишлаб чиқаради