SanDisk 399 долларлик энг йирик хотирага эга 200 Гбли флешкартани намойиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

SanDisk 399 долларлик энг йирик хотирага эга 200 Гбли флешкартани намойиш қилди

SanDisk 399 долларлик энг йирик хотирага эга 200 Гбли флешкартани намойиш қилди

SanDisk компанияси Барселонада бўлиб ўтаётган MWC-2015 кўргазмасида 200 Гбли SanDisk Ultra microSDXC UHS-I, Premium Edition – мобиль қурилмаларда ишлатиш мумкин бўлган дунёдаги энг катта ҳажмга эга бўлган MicroSD хотира картасини намойиш қилди. 125 Гб ли SanDisk Ultra microSDXC хотира картаси ишлаб чиқилгандан бир йил ўтиб, SanDisk компанияси шу стандартдаги тирноқ ўлчамидаги картаси сиғимини 56 фоизга оширишга муваффақ бўлди. Замонавий мобиль қурилмалар фойдаланувчиларининг талабларига жавобан бу янги хотира картаси ўз эгаларига тасвирга олишда, фото, видео ва бошқа файлларни сақлашда қанча бўш жой қолгани ҳақида қайғурмаслик имконини беради.

“Мобиль қурилмалар бозорни тўлиқ ўзгартириб юборяпти. Ҳозирда 10 та тасвирдан 7 таси смартфон ёки планшетлар ёрдамида олинмоқда. Умуман, мобиль қурилмалар суратга олиш ва тасвирлар билан алмашишнинг асосий воситаси сифатида қабул қилинмоқда. 2019 йилга бориб, ҳар 10 та тасвирдан 9 таси смартфон ёки планшетлар ёрдамида олинади. Мобиль қурилмалар фойдаланувчиларининг эҳтиёжлари ошган сари SanDisk уларнинг талабларига жавоб берадиган ечимларни таклиф қилишга интилмоқда. Бунга янги 200 Гб ли SanDisk Ultra MicroSDXC хотира картаси яққол мисол бўла олади”, деб айтди IDC агентлигининг Worldwide Digital Imaging Practice йўналиши вице-президенти Кристофер Шют.

Янги MicroSD картаси Android’да ишловчи барча смартфон ва планшетларга тўлиқ мос тушади ҳамда ўзида ҳозирда дунёдаги энг максимал хотира сиғими ҳамда маълумотларни 90 Мб/с гача тезлик билан узатиш имкониятини бирлаштирган. Бундай тезлик билан фойдаланувчилар дақиқасига 1200 та тасвир узатишлари мумкин бўлади. SanDisk компаниясининг Memory Zone дастури билан фойдаланувчилар мобиль қурилмаларидаги маълумотларни сақлашни назорат қилишлари мумкин бўлади. Memory Zone дастурида OptiMemTM app функцияси бўлиб, бу функция фойдаланувчи кўрсатган чегарадан телефоннинг ички хотираси камайиб кетганда автоматик равишда телефондаги эски расмлар ва видеоларни MicroSD картасига юборади ва шу тариқа ички хотирани бўшатади.

Ушбу хотира картасига ўн йиллик кафолат муддати берилиб, 2015 йилнинг иккинчи чорагидан 399,99 АҚШ доллари нархида сотувга чиқарилади.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru