Eurasia Mobile Challenge энг йирик инновациялар танловида иштирок этиш учун аризаларнинг қабул қилиниши давом этмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Eurasia Mobile Challenge энг йирик инновациялар танловида иштирок этиш учун аризаларнинг қабул қилиниши давом этмоқда

Eurasia Mobile Challenge энг йирик инновациялар танловида иштирок этиш учун аризаларнинг қабул қилиниши давом этмоқда

Beeline “Евраосиё мобил кубоги” (Eurasia Mobile Challenge) ҳалқаро мобил иловалар танловига иштирокчиларни рўйҳатдан ўтказиш давом этаётганлиги ҳақида хабар беради.

15 октябр кунига қадар Ўзбекистонда мобил илова жорий қилган ҳар бир мутахассис http://www.eurasiamobilechallenge.com/?lang=ru сайтида рўйҳатдан ўтиши ва ҳудудий биринчиликга уч йўлланмадан бирин қўлга киритиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, икки йилдан бери Eurasia Mobile Challenge VimpelCom Ltd. Гуруҳининг “Make Your Mark” (“Ўз изингни қолдир”) ижтимоий ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ёшларга уларнинг техник билимларига қарамай, келажакни барпо этиш, умуман мамлакатда, шунингдек ҳудудий даражада иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга имкониятларни яратиб беради.

Мусобақада Ўзбекистон, Арманистон, Грузия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Украина мамлакатларидан тадбиркорлар иштирок этишлари мумкин. Ҳудудий босқичлар чоғида ҳар бир иштирокчи семинарлар, мастер-класслар ва питч-сессияларда ўз концепциясини ғояларини тайёр мобил ечимга айлантиришда кўмак бера оладиган маҳаллий ва ҳалқаро экспертлар ва менторлар билан биргаликда тест синовидан ўтказиш, кам-кўстини тўлдиришлари мумкин. Лойиҳалар IT-соҳасидаги экспертлар томонидан қуйидаги мезонлар бўйича баҳо берилади: инновациялар даражаси, маҳаллий уюшма учун долзарблиги, кенг кўламлиги ва ноёблиги.

Ҳар бир иштирокчи-мамлакатда чемпионатнинг маҳаллий босқичи бўлиб ўтади, унинг доирасида иштирокчилар ўз мамлакатларидаги рақиблари билан беллашадилар. 24 гуруҳ (ҳар бир мамлакатдан 3 гуруҳ) ҳудудий босқичнинг финалига йўл оладилар. Ҳудудий финалнинг 3 ғолиби пуллик совринга эга бўладилар ва 2017 йилда Барселонада Ҳалқаро Мобил конгрессида бўлиб ўтадиган глобал финалда курашни давом эттирадилар.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru