Telegram мессенжерида маълумотларни сақлаш учун чат йўлга қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Telegram мессенжерида маълумотларни сақлаш учун чат йўлга қўйилди

Telegram мессенжерида маълумотларни сақлаш учун чат йўлга қўйилди

Павел Дуровнинг Telegram мессенжерида янги функция пайдо бўлди. Энди фойдаланувчилар зарур файлларни сақлаш учун чатни қўллашлари мумкин бўлади., деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Telegram расмий сайтида маълум қилинишича, фойдаланувчилар аввал ҳам маълумотларни сақлаш учун чатлардан фойдаланишган. Энди эса расман ўзингиз учун чат очиб, бу ерда керакли маълумотларни сақлашингиз мумкин бўлади.

Бундан ташқари, мессенжерда таниқли стикерлар бўлими пайдо бўлди. Улар гуруҳларга тақсимланган. Стикер тўпламларини қўшиш жараёни енгиллаштирилган – уларнинг сони 200га етганидан сўнг эски тўпламлар автоматик тарзда архивга жойланади.

Штаб-квартираси Берлинда бўлган Telegram ўзини ишончли, хавфсиз мессенжер сифатида намоён этмоқди, ундан юборилаётган барча маълумотлар бошидан охиригача шифрланади ва ҳеч бир давлат ҳукуматига тақдим этилмайди. Ушбу мессенжердан фойдаланувчиларнинг умумий сони бугунги кунда 100 миллион кишини ташкил қилади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru