Samsung Galaxy Note 5 фаблетини икки томонга қайрилган экранли моделини яратишни режалаштироқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Galaxy Note 5 фаблетини икки томонга қайрилган экранли моделини яратишни режалаштироқда

Samsung Galaxy Note 5 фаблетини икки томонга қайрилган экранли моделини яратишни режалаштироқда

Samsung компанияси Galaxy Note фаблетининг Galaxy S6 Edge каби икки томонга қайрилган моделини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда KoreaHerald нашрига Samsung стратегик масалалар бўйичи вице-президенти Но Тхэ-мун хабар берди.

2014 йилда чиқарилган Galaxy Note Edge фаблети фақатгина ўнг томонга қайрилган экранга эга эди. Бу ўз навбатида чапақай инсонлар учун ноқулайлик туғдирарди. Компания бунинг ечими сифатида операцион дастурга янгилик киритиб, экранни 180 даражага айлантиришни имконини яратди. Бироқ бунда смартфон ноодатий кўринишга кирди: олд камера смартфоннинг пастки қисмида, стилис эса юқоридан олиниши керак бўлди. Бир томонга қайрилган экранлар фойдаланувчига ноқулайлик туғдиришини англаб етган компания икки томонга қайрилган экранни танлади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru