Samsung 32 Тбайт ли қаттиқ диск яратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung 32 Тбайт ли қаттиқ диск яратди

Samsung 32 Тбайт ли қаттиқ диск яратди

Samsung Electronics компанияси Санта-Кларадаги (Калифорния, АҚШ) Flash Memory Summit 2016 тадбирида 32 Тбайт ли қаттиқ диск (SSD) тақдим қилди, деб “Кун” хабар беради.

Маълум қилинишича, диск 512 Гб ли, 4 авлод хотира флеш-чиплари Vertical NAND (V-NAND) асосида яратилган. V-NAND технологияси флеш-хотира кристалларининг вертикал бўйича компоновка қилинишини кўзда тутади: бу микрочипнинг 3 ўлчамли структурасини олишга ва майдон бирлигига сақланадиган маълумотнинг миқдорини бир неча баробар оширишга имкон беради.

Янги дискда 16 та қатламга бирлаштирилган 512 та V-NAND чипи қўлланган. Йиғиндида улар 32 Тбайт лик хотира беради.

Диск 2,5 дюйм ўлчамдаги шаклда бажарилган; уни улаш учун Serial Attached SCSI (SAS) интерфейси қўлланади. Қурилма корпоратив синфдаги қурилмаларда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Дискни оммавий равишда кейинги йилдан ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Унинг нархи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru