Sony компанияси мобиль бизнесни давом эттиришини расман маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Sony компанияси мобиль бизнесни давом эттиришини расман маълум қилди

Sony компанияси мобиль бизнесни давом эттиришини расман маълум қилди

Apple ва Samsung каби йирик компаниялар билан рақобатлаша олмаётган Sony компанияси февраль ойида мобиль бизнесни сотиши ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Mobile Communications’ни сотиб олишга кўплаб компаниялар даъвогарлик қилаётган ва улар орасида Хитойнинг йирик компанияси Lenovo ҳам бор эди. Бироқ бир неча кун олди Sony компаниясининг мобиль бўлими раҳбари Хироки Тотоки Франциянинг “Le Figaro” журналига берган интервьюсида компания мобиль бизнесини сотмаслиги ҳақида маълум қилди.

Тотокининг сўзларига қараганда, Sony компанияси энди ўз стратегиясини ўзгартириб, фойдаланувчининг талабига мослашади: ҳозирда фойдаланувчилар ўз смартфонларини тез-тез алмаштиришмаяпти. Шу сабабли Xperia смартфонларининг янги модели катта танаффус билан чиқарилади.

Маълумот учун, Z3 модели ўзидан аввалги смартфон тақдимотидан ярим йил ўтиб сотувга чиққан эди.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru