Apple компанияси iPad’нинг арзон вариантини тақдим қилмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси iPad’нинг арзон вариантини тақдим қилмоқчи

Apple компанияси iPad’нинг арзон вариантини тақдим қилмоқчи

Apple компанияси 2017 йилда iPad’нинг янги версиясини тақдим қилиши мумкин. Бу ҳақда KGI Securities таҳлилчиси Мин-Чи Куога иқтибос келтирган ҳолда "Кун" нашри маълум қилмоқда.
Таҳлилчининг айтишича, Apple бирданига учта янги планшет тайёрламоқда. Унинг фикрича, компания 12,9 дюйм диагоналга эга iPad Pro 2 ва 10,5 дюйм диагоналга эга iPad Pro устида ишламоқда. Бундан ташқари, мутахассис яна битта ҳамёнбоп планшет яратилишини тахмин қилмоқда.

Куонинг айтишича, Apple шу тариқа таълим сегменти учун мўлжалланган қурилмалар бозорини эгалламоқчи. Таҳлилчиларнинг прогнозича, компания талаб пастлиги сабабли Mini қаторини ривожлантиришдан воз кечади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru