Microsoft энди қопламали ноутбукларни ишлаб чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft энди қопламали ноутбукларни ишлаб чиқаради

Microsoft энди қопламали ноутбукларни ишлаб чиқаради

Microsoft компанияси алькантара текстили қопланган ноутбукларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Янги маҳсулот устида дизайнер Рейчел Белл ишлади, бунинг учун унга бир ярим йил керак бўлди, деб WWD асосида “Кун” хабар беради.

Беллнинг сўзларига кўра, мато ушлаганда ёқимли ва фойдаланувчига қулайлик ҳиссини беради.

Прототипни яратишда дизайнерлар бир неча вазифаларни бажаришлари керак бўлган: биринчидан, матонинг зичлигини таъминлаш зарур бўлса, иккинчидан, шундай қилиш керакки, у "кир кўтарадиган" бўлиши керак. Бир қопламанинг ишлаб чиқарилишига беш ҳафтагача вақт кетади, нархи - 159 доллар.

Беллнинг фикрича, янги маҳсулотни тарқатиш учун энг истиқболли бозорлар АҚШ ва Япония бўлади.

Алькантара текстили патентланган бўлиб, у Италиянинг Аlcantara SpA компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Мато 1970-йилларда япон олими Миеси Окамото томонидан ишлаб чиқилган. Бугунги кунда бу матодан мебель, кийим декори, автомобиль салонлари ва яхталар интерьери учун фойдаланилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru