Android учун янги вирус 30 мамлакатдаги фойдаланувчилар орасида тарқалиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Android учун янги вирус 30 мамлакатдаги фойдаланувчилар орасида тарқалиб кетди

Android учун янги вирус 30 мамлакатдаги фойдаланувчилар орасида тарқалиб кетди

AdaptiveMobile Android учун мўлжалланган вирус тарқалганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Cnews.ru».

Gazon деб номланган ушбу вирус қурбоннинг барча контактларига гўёки Amazon учун купонлар тақдим этиладиган линклар илова қилинган хабарлар жўнатади. Дастурнинг асосий мақсади кўпроқ «клик»га эга бўлиш ва ўз-ўзини тарқатишдан иборат.

Таъкидланишича, ҳужум АҚШда бошланган ва 25 февралга келиб, вирус дунёнинг 30 мамлакатида бир неча мингта смартфонни зарарлашга улгурган. Зараркунанда дастур 16 мингдан ошиқ «клик»га эга бўлиб, яна тарқалишда давом этмоқда.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru