iPhone 6 ва LG G3 MWC 2015 кўргазмасида энг яхши смартфонлар деб эътироф этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

iPhone 6 ва LG G3 MWC 2015 кўргазмасида энг яхши смартфонлар деб эътироф этилди

iPhone 6 ва LG G3 MWC 2015 кўргазмасида энг яхши смартфонлар деб эътироф этилди

MWC 2015 кўргазмасининг бош ташкилотчиси — Бутунжаҳон GSM ташкилоти ўтган йил якунларини чиқариб, 36 та йўналиш бўйича Global Mobile Awards мукофотлари ғолибларини аниқлади, деб ёзади «Mobinfo.uz». Шу жумладан, ташкилот MWC 2015’даги энг яхши смартфонларни эълон қилди.

Шу тариқа, бирйўла иккита қурилма — iPhone 6 ва LG G3 2014 йилнинг энг яхши смартфонлари деб эътироф этилди. Бу йўналишда уларга Samsung Galaxy Note 4, HTC One M8 ва Sony Xperia Z3 рақобатчилик қилди.

«Энг яхши арзон смартфон» йўналишида Moto E ғолиб бўлди, у бу йўналишда Alcatel One Touch Pop C1, LG 140, Nokia Lumia 530, Xiaomi Redmi 1s’ларни ортда қолдирди.

Кўргазма ташкилотчилари Surface Pro 3’ни энг яхши планшет компьютери деб эълон қилди. Microsoft’нинг ушбу қурилмасига iPad Air 2, Google Nexus 9, Samsung Galaxy Tab S 8.4, Sony Xperia Z3 Tablet Compact рақобатчилик қилди.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru