Хакер ота-онасининг компьютерига вирус туширган фирибгарлардан қасос олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хакер ота-онасининг компьютерига вирус туширган фирибгарлардан қасос олди

Хакер ота-онасининг компьютерига вирус туширган фирибгарлардан қасос олди

Хакер Иван Квятковский ота-онасига тегишли компьютерда зарарли дастурий таъминотни кўриб қолади ва бунга жавобан фирибгарлар компьютерига вирус жойлашга қарор қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.

Квятковский сўзларига кўра, ота-онасининг компьютерига ўрнашиб олган дастурий таъминот унга вирус тушганини ва “мутахассис”га мурожаат қилиш кераклиги айтиб, керакли телефон рақамини кўрсатади.

Хакер Windows XP симуляторидан фойдаланган ҳолда, ўзини компьтерни тушунмайдиган одамдек тутиб, фирибгарларга қўнғироқ қилди. “Мутахассислар” компьютерни вируслардан тозалайдиган дастурий таъминотни ўрнатишни маслаҳат беришади. Хакер ҳақиқий компьютер ўрнига симулятор ишлатгани сабаб фирибгарларнинг сохта вирусли ҳужумни ташкил қилаётганини кузатиб турди.

“Текширув”дан сўнг фирибгарлар антивирус дастурий таъминоти учун банк картаси маълумотларини сўрай бошлади. Бироқ Квятковский дастлаб хато маълумотлар берди. Сўнгра картани суратга тушириб, уни файл кўринишида юборишини айтди. Фирибгарлар бунга рози бўлишди ва хакер томонидан зарарланган файлни очиб, ўз компьютерларига вирус туширишди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru