Instagram бир нечта фотосуратлардан иборат пост нашр этиш имкони яратди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Instagram бир нечта фотосуратлардан иборат пост нашр этиш имкони яратди

Instagram бир нечта фотосуратлардан иборат пост нашр этиш имкони яратди

Instagram иловасида бир нечта фотосуратлардан иборат пост нашр этиш имкони яратилди. Ҳозирда бу имкониятдан фақатгина сервисда реклама жойлаштирадиган компаниялар фойдалана олишлари мумкин. Бу ҳақда The Verge хабар бермоқда.

Бир нечта суратдан иборат реклама эълонини таълим олиш имкониятини кенгайтириш билан шуғулланувчи хайрия ташкилотининг аккаунтида (@pencilsofpromise ) кўриш мумкин.

Фотожамланмага тўрттагача сурат қўшиш мумкин. Улар “свайп” усулида ўтказилади. Бундан ташқари, реклама берувчилар “Learn more” тугмаси орқали ўз сайтларининг линкини қўйишлари мумкин бўлади.

Синов ижобий натижа берса, компания бундай имкониятни барча фойдаланувчилар учун яратишини маълум қилган.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru