Microsoft универсал буклама клавиатура чиқарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft универсал буклама клавиатура чиқарди

Microsoft универсал буклама клавиатура чиқарди

Microsoft корпорацияси iOS, Android ва Windows операцион тизимларида ишловчи барча мобил қурилмаларда қўллаш мумкин бўлган буклама клавиатурани чиқарди, дея хабар бермоқда «Российская газета».

Аксессуар гаджетларга Bluetooth орқали уланади, шу билан бирга уни бирйўла иккита қурилмага улаш имконияти ҳам мавжуд.

Клавиатура корпуси сув юқтирмайдиган материалдан ясалган, тасодифан тўкилиб кетган қаҳва унинг ишлашига таъсир қилмайди. Йиғилган ҳолатда унинг ўлчамлари атиги 29,5×12,5 см, қалинлиги 5 миллиметрга тенг.

Клавиатуранинг бир марта олган заряди тахминан уч ҳафта ишлашга етади.

Қурилманинг нархи 99,95 доллар бўлиши эълон қилинди, у сотувга июль ойида чиқади.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru