Apple компанияси саломатлик ҳақида маълумотларни йиғувчи Gliimpse стартапини сотиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple компанияси саломатлик ҳақида маълумотларни йиғувчи Gliimpse стартапини сотиб олди

Apple компанияси саломатлик ҳақида маълумотларни йиғувчи Gliimpse стартапини сотиб олди

Apple компанияси фойдаланувчилар саломатлиги ва кайфияти ҳақида маълумотларни йиғиш билан шуғулланувчи Gliimpse стартапини харид қилди. Бу ҳақда "Кун" маълум қилди.

Битим бир муддат аввал амалга оширилган, бироқ Apple буни сир тутган. Apple’да "компания вақти-вақти билан кичик компаниялари сотиб олиши ва одатга кўра, ўз харидлари ва режаларини муҳокама қилмаслиги" айтилди.

Gliimpse 2013 йилда ташкил этилган. Компания фойдаланувчи соғлиғи ҳақида маълумотлар йиғиб, уларни қайта ишлаб, фойдаланувчига тақдим қилиш билан шуғулланади.

Мутахассислар стартапнинг сотиб олинишини Apple Watch соатлари қўлланадиган саломатликка йўналтирилган лойиҳа билан боғлашмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru