Ўзбекистонда халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлиги 32 фоизга ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлиги 32 фоизга ошди

Ўзбекистонда халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлиги 32 фоизга ошди

Пойтахтимизда “Ахборот соҳасида тадбиркорлик фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди, дейилади "Даракчи" нашрида.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари ва экспертлар ахборот соҳасини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базанинг ривожланиш ҳолати, истиқболлари, ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни изчил ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш, мамлакатда инновацион бизнес муҳитини яхшилаш масалаларини муҳокама қилди.

Корхоналар, хўжалик бирлашмалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига ахборот-компьютер технологиялари кенг жорий қилинмоқда. Яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда янги бозорларни очиш учун хизмат қилмоқда.

Ахборот соҳасининг меъёрий-ҳуқуқий базасини мунтазам ислоҳ қилиш туфайли миллий ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси барқарор юксалиб бормоқда. Соҳа корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми охирги йилда 11 фоиз, жумладан, аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми 12 фоизга ўсди. Халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш тезлиги йил бошига нисбатан 32 фоизга ошди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru