Сингапурда дунёдаги илк ҳайдовчисиз такси хизмати йўлга қўйилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сингапурда дунёдаги илк ҳайдовчисиз такси хизмати йўлга қўйилди

Сингапурда дунёдаги илк ҳайдовчисиз такси хизмати йўлга қўйилди

25 август куни Сингапурда nuTonomy компанияси томонидан дунёдаги илк ҳайдовчисиз такси хизмати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган, дейилади "Кун" нашрида.

Аниқлик киритилишича, юқори технологияли автопаркда бундай автомобиллардан олтитаси бор, nuTonomy компанияси ходими келгусида бу миқдор 12тага оширилишини айтиб ўтган.2018 йилгача эса компания бутун автопаркни ҳайдовчисиз бошқарувли бўлган Renault Zoe ва Mitsubishi i-MiEV электрокарлари билан тўлдиришга ваъда бермоқда.

Бундай автомобиллар Lidar тизими билан таъминланган, у маконда мўлжал олиш учун лазердан фойдаланади. Шунингдек, автомобиллардаги ускуналар панелига тўсиқларни сканерлаш ва светофорлардаги сигнал ўзгаришларини аниқлаш учун иккитадан камера мавжуд.Дунёдаги илк ҳайдовчисиз таксилар марказдан 2,5 кв миль масофа ҳудудида ҳаракатланади. Хизматдан фойдаланиш учун мижозлар компаниянинг махсус таклифномасига эга бўлиши керак бўлади.

Компаниянинг бош директори Даг Паркенинг ҳисоблашича, nuTonomy хизматлари йўлга қўйилиши шаҳардаги автомобиллар сонини 900 мингтадан 300 мингтагача тушириш имконини беради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru