Samsung Electronics Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Electronics Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

 Samsung Electronics Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

Ёшлар ташаббуслари маркази нодавлат-нотижорат ташкилоти ҳамда Samsung Electronics Co.LTD'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашди. Унга кўра, ҳар икки ташкилот ахборот технологиялари соҳасидаги лойиҳаларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишади, дейилади "Кун" нашрида.

Шунингдек, «Intellect2all» республика танлови доирасида жорий йилнинг куз ойларида Samsung Electronics инженерлари томонидан лойиҳа иштирокчилари учун маҳорат дарслари ташкил этиш кўзда тутилган.

«Intellect2All-2016» барча финалчилари Samsung Employee Volunteer Program таълим дастурига кўра, компания ходимларининг илғор тажрибасини ўрганиб чиқиш имкониятига эга бўлишади.

Қайд этиб ўтиш керакки, НEVP – бу Samsung Electronics'нинг глобал лойиҳаси бўлиб, 2010 йилдан амалга ошириб келинади. Ҳозирги кунгача мамлакатимизнинг кўплаб йигит-қизлари ушбу таълим дастури асосида ўз малакаларини оширишга муваффақ бўлишди.

Жорий йилда «Intellect2All» танловининг финалига 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар йўл олдилар. Танлов мамлакатимизнинг 7 ҳудудида 18 майдан 30 июнга қадар ўтказилди. Танловнинг финал босқичи жорий йил ICTWEEK Uzbekistan-2016 ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади. Танловнинг мукофот пули 30 миллион сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Intellect2All» лойиҳаси Ёшлар ташаббуслари маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилиб, ахборот технологиялари соҳасидаги энг яхши лойиҳаларни саралаб топиш ҳамда ушбу йўналишда фаолият юритаётган ёшларни қуллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru