Телефоннинг қуввати тугаб қолганда асқотадиган 5 маслаҳат » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Телефоннинг қуввати тугаб қолганда асқотадиган 5 маслаҳат

Телефоннинг қуввати тугаб қолганда асқотадиган 5 маслаҳат

Кўпчилик телефоннинг қуввати тугаб бораётган, смартфон атиги 10 фоиз қувват қолганини кўрсатган вазиятга тушган. Бу вақтда ёнингизда зарядлаш қурилмаси бўлмаса, бунинг устига шаҳар марказида бўлсангиз ва ҳеч кимдан уни олиб туролмасангиз нима қилиш керак? «Российская газета» бу борада асқотаддиган бешта маслаҳатни тақдим этди.

Агар бирор савдо марказида ёки унга яқин жойда бўлсангиз, зарядлаш қурилмаси ўрнатилган махсус шкафлари бўлган дўконларни изланг – одатда йирик тармоқларнинг дўконларида бундай шкафлар бўлади. Телефонингиз қувват олгунча, дўкон айланиб туришингиз мумкин.

Исталган мобил алоқа салонига кириб, телефонни қувватлантиришни сўрашингиз мумкин. Бирор операторнинг салонига мурожаат қилиш мақулроқ – бундай хизмат рад қилиниши эҳтимоли жуда кам. Шунингдек, электроника дўконларидан ҳам буи сўрашингиз мумкин.

Телефонни зарядлаш учун махсус терминаллар ҳам мавжуд. Афсуски, улар унчалик кўп эмас, одатда йирик савдо марказларида, кафеларда, аэропорт ва вокзалларнинг кутиш залларида бўлади. Терминалларда барча смартфонларга тушадиган қурилмаларни топпиш мумкин, нархи ҳам қиммат эмас.

Смартфонлар оддий телефонлардан кўра тезроқ қувват йўқотиши билан танилган. Агар зарядлаш учун вақтингиз кам бўлса, смартфонда учиш режимини ёқинг – шунда у тезроқ қувват олади. Шунингдек, зарйдалаш вақтида телефонни ўчириб қўйсангиз ҳам бўлади, шунда қурилма энергия сарфламайди ва тезроқ қувват олади.

Авиарежимни ёқиш ёки қурилмани ўчириш имкони бўлмаса, яъни бирор муҳим қўнғироқни ўтказиб юборишни истамасангиз, ишлатмаётган функцияларингизни, масалан, GPS, Bluetooth, интернет кабиларни ўчириб қўйинг. Шунингдек, экран ёрқинлигини камайтириш ҳам фойда беради.

Манба: www.daryo.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru