Собиқ такси ҳайдовчиси юқори технологияли протез қўл эгаси бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Собиқ такси ҳайдовчиси юқори технологияли протез қўл эгаси бўлди

Собиқ такси ҳайдовчиси юқори технологияли протез қўл эгаси бўлди

2008 йилда Жон Матени саратон туфайли чап қўлидан айрилган эди ва ўша кундан бери унинг ҳаёти кескин ўзгарди. Аввал у юк ташувчи бўлиб ишлаган ва нон сотиш билан шуғулланган. Қўлидан айрилгандан сўнг, у бўш келмай ўзини фанга бағишлашга қарор қилди ва ихтиёрий равишда замонавий протезлаш методлари бўйича ўтказиладиган хар ҳил тажрибаларда қатнашиб келмоқда. Ҳозирги кунда бу киши дунёдаги энг замонавий, ақл билан бошқарилувчи протез қўлга эга.

Унинг сунъий қўли жуда ҳам ҳаракатчан ва тез жавоб қайтаради. Жон протез қўли билан кўпгина ишларни қила олади: шиша идишларни ва думалоқ нарсаларни ушлашга ёрдам беради. Қуйидаги видеороликда у қўл амалда қандай фойда келтириши қўрсатмоқда: қозонга соус солиб таом тайёрламоқда, салат идишига черри помидорларини солмоқда, қўли билан болани ушламоқда ва протез билан бошқа кўпгина ажойиб ишларни қилмоқда.

Бу ихтиро ҳақиқатдан ҳам ажойиб, шундай эмасми? Протезлаш соҳасида олиб борилаётган бундай ихтироларни кўриб, фантастик фильмларда тасвирланган келажак чиндан-да яқинлашиб қолганига шубҳа қилмайсиз.

Манба: Кун.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru