JDI компанияси Apple учун Quad HD кўрсатиш қобилиятига эга экранларни ишлаб чиқаришни бошлайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

JDI компанияси Apple учун Quad HD кўрсатиш қобилиятига эга экранларни ишлаб чиқаришни бошлайди

JDI компанияси Apple учун Quad HD кўрсатиш қобилиятига эга экранларни ишлаб чиқаришни бошлайди

JDI компанияси In-cell технологияси бўйича бажарилган 2560×1440 пиксел кўрсатиш қобилиятига эга кичкина экранларни ишлаб чиқаришга тайёрлиги ҳақида хабар берган.

Унгача бундай экранларни ишлаб чиқариш билан ҳеч қайси ишлаб чиқарувчи шуғулланмаган.

In-cell экранлари одатдаги LCD-экранларидан ингичкароқ ҳисобланади, чунки уларда алоҳида қатлам йўқ, сенсорлар бевосита ёруғлик диодли қатламга ўрнатилган. Бундан ташқари, уларнинг сезувчанлиги юқори, анча тежамли ҳамда юқорироқ сифатга эга.

Apple компанияси JDI компаниясига 1,7 млрд доллар сармоя киритган. Бу пуллар iPhone ва Apple Watch қурилмалари учун дипслейлар ишлаб чиқарадиган заводнинг қурилиши ва жиҳозланиши учун сарфланади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru