Samsung Galaxy S6 смартфонида жиддий нуқсон борлиги аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Galaxy S6 смартфонида жиддий нуқсон борлиги аниқланди

Samsung Galaxy S6 смартфонида жиддий нуқсон борлиги аниқланди

Samsung Galaxy S6 смартфони ва унинг эгилган дисплейли Galaxy S6 Edge кўринишдаги модели бир ойдан кейин сотувга чиқарилади, бироқ смартфонда баъзи муаммолар борлиги аниқланди.

Бу янги қурилмаларни синовдан ўтказиш пайтида Asia Today нашри ходимлари бу қурилма сенсорли экранларининг рамкаларга яқинроқ жойлар, яъни четларига босишларни қийинчилик билан англашини аниқлашди. Бу нуқсон смартфоннинг иккала моделида ҳам аниқланган, бироқ Samsung Galaxy S6 билан боғлиқ муаммо кўпроқ кузатилган.

Шу билан биргаликда, нашр бу нуқсон қурилманинг баъзи нусхаларида ёки умуман у ёки бу даражада барча қурилмаларда учраши ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Хабар қилинишича, нуқсонни махсус дастур билан “тузатиб бўлмади”, чунки бу нуқсон дастурий эмас, балки қурилмавий муаммо сабабли содир бўлган. Бу эса ишлаб чиқарувчилардан кўпроқ куч ва вақт талаб этади. Ҳозирча Samsung компанияси Asia Today ходимларининг смартфонни бозорга чиқариш кунининг ўзгартирилиши борасидаги саволларга ҳеч қандай расмий жавоб бермаган.

Маълумот учун, Samsung Galaxy S6 смартфони 2015 йилнинг 1 мартида MWC 2015 кўргазмасида расман намойиш этилди. Full HD экранга эга бўлган ўзидан олдинги моделдан фарқли, бу смартфон 2560×1440 пикселли кўрсатиш қобилиятига эга бўлган 5,1-дюймли дисплей билан жиҳозланган, процессор сифатида Exynos 7420 чипи ишлатилган. Компания Qualcomm Snapdragon 810 қизиб кетиши ва бунинг оқибатида унинг ишида содир бўладиган тўхташлар сабабли уни ишлатишдан воз кечди. Galaxy S6 билан бирга унинг иккала томонидан эгилган дисплейли Galaxy S6 Edge модели ҳам намойиш этилди. Қурилмалар 10 апрелдан сотилиши режалаштирилган эди.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru