Психологлар iOS ва Android фойдаланувчилари ўртасидаги фарқларни кўрсатиб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Психологлар iOS ва Android фойдаланувчилари ўртасидаги фарқларни кўрсатиб берди

Психологлар iOS ва Android фойдаланувчилари ўртасидаги фарқларни кўрсатиб берди

Линкольн университети психологлари смартфоннинг у ёки бу маркасини афзал кўриш унинг эгаси ҳақида кўп нарса айтиб бера олишини аниқлади, деб ёзади «Дарё». Тадқиқот 1 сентябрь куни Кардиффдаги Британия психология ҳамжамияти анъанавий анжуманида тақдим этилди.

Олимлар iOS ва Android фойдаланувчилари қандай ўзига хос хусусиятларга эгалигини аниқлаш учун иккита тадқиқот ўтказди. Биринчисида психологлар 240 нафар иштирокчидан таърифларга эга анкетани тўлдиришни сўради. Иштирокчилар фикрига кўра, смартфон маркаларидан ҳар бирининг фойдаланувчиларига хос бўлган таърифларнигина танлаш керак эди. Иккинчи тадқиқотда мутахассислар 530 нафар Android ва iOS фойдаланувчиларининг реал шахсий хусусиятларига асосланган ҳолда ушбу стереотипларни текшириб кўрди.

Биринчи тадқиқот натижалари Android фойдаланувчиларини iPhone фойдаланувчиларига қараганда ҳалолроқ, кўнгилчанроқ ва очиқроқ, аммо унчалик киришимли бўлмаган деб тасаввур қилишларини кўрсатди. Иккинчи тадқиқотда эса стереотипларнинг кўпчилиги оқланмади.

Бироқ шу нарса аниқ бўлдики, Android фойдаланувчилари ўз буюмлари бошқаларники билан бир хил бўлиб қолмаслиги ҳақида iPhone фойдаланувчиларига қараганда кўпроқ қайғуради. Шунингдек, iPhone фойдаланувчилари юқори статусли телефонга эга бўлишни муҳим деб ҳисоблайди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru