7 сентябрь куни янги iPhone қурилмасининг тақдимоти бўлиб ўтади – iPhone кеча ва бугун » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

7 сентябрь куни янги iPhone қурилмасининг тақдимоти бўлиб ўтади – iPhone кеча ва бугун

7 сентябрь куни янги iPhone қурилмасининг тақдимоти бўлиб ўтади – iPhone кеча ва бугун

7 сентябрь куни Сан-Францискода (Калифорния штати, АҚШ) Apple компаниясининг навбатдаги тақдимоти бўлиб ўтади. Унда iPhone смартфонларининг янги моделлари ва Apple Watch "ақлли" соатлари намойиш этилади.

iPhone - Американинг Apple компанияси ишлаб чиқарадиган сенсор бошқарувли смартфонлар гуруҳи. iPhone қурилмаларини ишлаб чиқариш 2005 йилда компания раҳбари Стив Жобс ва дизайнер Жонатан Айва томонидан йўлга қўйилган. Бу смартфон илк маротаба 2007 йилнинг 9 январида Сан-Францискодаги Macworld кўргазмасида намойиш қилинган, қурилма 2007 йилнинг 29 июнидан АҚШда сотила бошланган.

iPhone'нинг пайдо бўлиши мобил телефонлар ва гаджетлар бозорига катта таъсир кўрсатган, бунинг натижасида қолган аксарият ишлаб чиқарувчилар ўз қурилмаларини шу смартфонга асосланиб ярата бошлашди. Дастлаб iPhone бошқа смартфонлардан катта ҳажмли сенсор экрани билан ажралиб турарди. Уни яратишда корпусдаги тугмалар сонини имкон қадар камайтиришга қарор қилинган. Шунингдек смартфондан интернет тармоғи ва иловалар дўконига киришни осонлаштириш мақсадида iPhone учун янги iOS операцион тизими ишлаб чиқилган.

Илк iPhone

Илк iPhone 3,5 дюймли диагоналга (115Х61 мм) эга экран, 2 мегапикселли камера, алюминий, шиша, пўлат ва қора пластик элементлари бўлган корпус билан таъмирланган. У иккинчи авлод маълумотлар узатиш стандартлари (GSM, EDG), Wi-Fi ҳамда Bluetooth'ни қўллаб-қувватлаган. Вазни - 135 граммни ташкил қилган. Қурилма 4, 8 ва 16 гигабайт хотира версияларида ишлаб чиқарилган. Бир йил ичида 5,4 миллион смартфон сотилган.

iPhone 3G ва 3GS

2008 йилнинг 11 июлида iPhone қурилмаларининг кейинги - 3G серияси ишлаб чиқарилди. Бу смартфон учинчи авлод мобил тармоқларини қўллаб-қувватлаган, у навигация учун ўрнатилган чипга эга бўлган. 3G серияси оқ ва қора рангларда сотилган. Apple биринчи йилнинг ўзидаёқ тахминан 15 миллион қурилмани сотишга муваффақ бўлган.

2009 йилнинг 19 июнида iPhone 3GS версияси тақдим этилган. Унинг процессори янада кучли бўлган, 3 мегапикселли камера видео тасвирга ола бошлаган, шунингдек 32 гигабайт хотирага эга версияси ҳам пайдо бўлган. iPhone 3GS бир йилда 30 миллион дона сотилган.

iPhone 4 ва 4S

2010 йилнинг 24 июнида Apple компанияси iPhone 4 қурилмасини тақдим қилди. Янги смартфон нисбатан ингичка кўринишда чиқди. У 5 мегапикселли камера ва янада кучли процессор билан ишлаб чиқарилди.

Илк маротаба олд камера пайдо бўлди. Шунингдек корпус дизайни ҳам ўзгартирилди. Бир йилда 57 миллиондан ортиқ iPhone 4 сотилган (3GS билан бирга).

2011 йилнинг 4 октябрида (Стив Жобснинг ўлимидан бир кун аввал) Apple директори Тим Кук iPhone 4S версиясини намойиш этди. Смартфондаги ўзгаришлар биринчи навбатда қурилма ресурслари билан боғлиқ эди: янада кучли процессор, 8 мегапикселли камера, 64 гигабайт хотира. iPhone 4S ва ундан аввалги версиялар сотуви бир йилда 110 миллиондан ошиб кетди. 2012 йил якунларига кўра, iPhone'дан тушаётган даромад биринчи марта компания умумий даромадининг ярмини ташкил этди.

iPhone 5 моделлари

2012 йилнинг 12 сентябрида кейинги авлод смартфони - iPhone 5 тақдим этилган. Янги қурилма янада ингичка кўриниш олган, вазни енгиллашган, лекин экран диаметри катталашган (4 дюйм). Шу билан бирга корпуснинг кумушранг версияси ҳам пайдо бўлган. Смартфон тўртинчи авлод тармоғини (LTE) қўллаб-қувватлай бошлади. Бир йилда 140 миллиондан ортиқ қурилма сотилган.

2013 йилнинг 20 сентябрида Apple iPhone'нинг икки янги версияси - 5C ва 5S. iPhone 5'нинг қурилма хусусиятларига эга телефон алюмин эмас, пластик корпусда чиқарилди. 5S нисбатан қиммат қурилма ҳисобланган, унинг процессори кучлироқ бўлган, янги версия кумушранг ва тилларанг версияларда тақдим этилган. 5C, 5S ва ундан аввалги версиялар сотуви 150 миллион донани ташкил қилди.

iPhone 6, 6S, 6S Plus, SE

Phone'нинг кейинги версияси 2014 йилнинг 19 сентябрида ишлаб чиқарилган. У икки - 6 ва 6 Plus версияларида тақдим этилган. Янги версиялар экран ҳажмининг катталашгани билан ажралиб турса-да, қалинлиги аксинча ингичкалашган. Моделлар 128 гигабайт хотира билан таъминланган. 2015 йилнинг ёзига қадар 170 миллиондан ортиқ қурилма сотилган (сотувда қолган 5C билан бирга).

2015 йилнинг 9 сентябрида янги 6S ва 6S Plus моделлари ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида маълум қилинди. Улар аввалги моделлардан кучли қурилма таъминоти ва 20 грамм қўшимча вазни билан ажралиб туради. Бу қурилмаларнинг сотуви 25 сентябрда йўлга қўйилган, 26-27 сентябрь кунларида iPhone'нинг 13 миллион янги модели сотилди. 21 апрелда Apple компанияси янги 4 дюймли экранга эга iPhone SE қурилмасини намойиш қилди.

Статистика

2016 йилнинг 27 июлида Apple ўзининг миллиардинчи iPhone'ини сотди. 2015 йилда смартфонлар сотуви (231 миллион дона) Apple'га 155 миллиард долларлик даромад келтирди - бу компания умумий даромадларининг 66,3 фоизини ташкил қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru