Идиш қопқоғига ёпишиб қолмайдиган япон йогурти видеоси чоп этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Идиш қопқоғига ёпишиб қолмайдиган япон йогурти видеоси чоп этилди

Идиш қопқоғига ёпишиб қолмайдиган япон йогурти видеоси чоп этилди

@LolliDiMe номли твиттер фойдаланувчиси идишининг фольгали қопқоғига ёпишиб қолмайдиган япон йогурти видеосини чоп этди, дейилади "Кун" нашрида.

Видеода эркак йогуртни қопқоқнинг фольгасига (юпқа зарсимон қатлам) тўкаётгани, бироқ йогуртдан унда ҳеч қандай из қолмаётганини кўриш мумкин.

Шунга ўхшаш видео 2014 йилда ҳам чоп этилганди. ESM нашрининг аниқлашича, бу технология Toyo Aluminium япон компанияси томонидан Meiji Bulgaria маркаси учун ишлаб чиқилган ва "Toyal Lotus" деб ном олган (сувни итарадиган ва шу сабаб қуруқ қоладиган нилуфар гулининг барглари номига).

Видеода қўшимча маълумотлар берилмаган, бироқ шу маълумки, фольганинг ички юзасига хавфсиз ва таъмсиз гидрофоб модда билан ишлов берилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru