Ирина Семенова – Beeline Ўзбекистон юридик хизматининг янги раҳбари » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ирина Семенова – Beeline Ўзбекистон юридик хизматининг янги раҳбари

Ирина Семенова – Beeline Ўзбекистон юридик хизматининг янги раҳбари

Beeline Ирина Семенова юридик хизмати раҳбари этиб тайинланганлиги ҳақида эълон қилади.

“Бизнесни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, шунингдек Beeline‘нинг сиёсати ва тартибини дунёнинг энг яхши амалиёти ва VimpelCom гуруҳининг юқори стандартларига мослаш учун келгусидаги ишлар – айнан шу масалаларнинг аҳамиятини телеком-индустриясининг ҳозирги ривожланиш босқичида қайтадан баҳо бериш қийин, – тайинловни шарҳлади Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков. – Ушбу лавозимдаги кучли менежер ҳам компания ҳам абонентлар учун фойдали бўлиб, мижозларимиз олдида Unitel барча мажбуриятларни амалга оширилишини кафолатлайди. Ишонаман, янги раҳбарнинг малакаси ва ҳар тарафлама тажрибаси қисқа вақт ичида ишга шўнғиш ва Ўзбекистондаги Beeline ривожланишига сезиларли ҳисса қўшишга ёрдам беради”.

“Шахсан мен учун энг асосий рағбатлантирувчи омил – бу республика бозорида етакчи ўринларни эгаллаб келаётган, динамик равишда ривожлнаётган инноватсион компанияда ишлаш. Айниқса телекоммуникация соҳасидаги йирик бизнес – бу катта ҳажмдаги қизиқарли иш ва кенг кўламдаги вазифалар борлигининг деярли юз фоизлик кафолатидир. Мен буни жиддий касбий чақирув деб баҳолайман, шунингдек Beeline жамоасининг бир қисмига айланишга умид қиламан”, – қайд қилди ирина Семенова.

2002 йилда Ирина аъло баҳолар билан “Инглиз тилининг герман филологияси” мутахассислиги бўйича М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетини тамомлади. Ўқишни давом эттиришга қарор қилиб, 2007 йилда фуқоро ҳуқуқи бўйича юриспруденсия соҳасидаги дипломга эга бўлди.

2000 йилда Ирина Даниядаги Копенгаген Университети қошидаги ҳалқаро дастури доирасида “Гуманитар ва ижтимоий илмлар” йўналиши бўйича қўшимча таълим олди.

Ирина Семенова ўзининг профессионал карьерасини 2003 йилда “ФБК” МЧЖда юрист ёрдамчиси сифатида бошлади. 2005 йилда ўз карерасини “Baker&McKenzie” компаниясида давом эттиришга қарор қилди, у ерда 2013 йилда катта юрист лавозимини эгаллади.

2016 йилнинг август ойидан Ирина Unitel юридик хизматининг раҳбари лавозимини эгаллади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru