Apple нима сабабдан наушниклар улагичини янги смартфондан олиб ташлаганини тушунтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple нима сабабдан наушниклар улагичини янги смартфондан олиб ташлаганини тушунтирди

Apple нима сабабдан наушниклар улагичини янги смартфондан олиб ташлаганини тушунтирди

Apple вице-президентлари Грег Жосвяк, Дэн Риччио ва Фил Шиллер BuzzFeed’га берган интервьюсида iPhone 7 дан нега 3,5 миллиметрли коннектор олиб ташланганини тушунтириб берди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Риччионинг айтишича, ушбу «ҳаво билан тўлдирилган тирқиш» охирги бир неча йил мобайнида Apple инновациялари йўлида тўсиқ бўлиб келган экан.

«Аудиоулагич 100 ёшда. У билан боғлиқ охирги катта инновация 50 йил муқаддам амалга оширилган эди. Биласизми, бу нима эди? У бироз кичрайтирилган эди. Шундан буён ҳеч нарса ўзгармади», — деди Жосвяк.

«Бу динозавр. Олға интилиш пайти келди», — қўшимча қилди у.

Риччионинг таъкидлашича, улагичдан қутулган ишланма муаллифлари ниҳоят юқори ҳажмдаги аккумулятордан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Бундан ташқари, сув ўтказмаслик техникаси ҳамда Home тугмаси учун Taptic Engine ўрнатилди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru