Канадада электротрициклни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Канадада электротрициклни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Канадада электротрициклни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Канаданинг Electra Meccanica компанияси уч ғилдиракли Solo электрокарининг серияли намунасини тақдим этди. Янги электромобиль савдоси 2017 йилдан бошланади. Бир ўриндиқли электрокарнинг габарит узунлиги 3,04 метрни ташкил этиб, вазни 450 кг га тенг. Аэродинамик қаршилик 0,24 ни ташкил этган. Унинг юкхонаси 250 литр юкка жой бўлади.
Канадада электротрициклни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Унга алюминийдан ясалган, 82 от кучига электр мотор ўрнатилади. Электрокар ўрнидан соатига 100 км тезликка саккиз сонияда эриша олади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 130 кмни ташкил этади.
Канадада электротрициклни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Тўпламдаги 16,1 кВт соат ҳажмли аккумулятор қуввати 160 км масофага етади.
Канадада электротрициклни оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Ҳозирда, «Соло»га қабул қилинаётган буюртмалар 19 минг 888 Канада доллари (15,4 АҚШ доллари)дан бошланади. Electra Meccanica ўз маҳсулотини АҚШда ҳам сотишни режалаштирмоқда.

Манба: Кун.уз

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru