Етиб олди, лекин ўзиб кетмади: Apple iPhone 7 рақибларига қиёсланганда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Етиб олди, лекин ўзиб кетмади: Apple iPhone 7 рақибларига қиёсланганда

Етиб олди, лекин ўзиб кетмади: Apple iPhone 7 рақибларига қиёсланганда

iPhone смарфонлари янги туркумининг асосий рақиби Samsung Galaxy S7 ва Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари ҳисобланади. Counterpoint компаниясининг маълумотига кўра, уларнинг жаҳон бозоридаги сотув ҳажми охирги модель Apple смартфонларидан камида икки баробар камроқ кўрсаткични кўрсатмоқда ва бу эса жуда ҳам яхши натижа ҳисобланади.

Шу моделлар даражасидаги смартфонлар ишлаб чиқарувчи компаниялар кўп, лекин биз солиштирув учун Sony, HTC ва Huawei смартфонларини мисол қилиб олдик.

Техник кўламдаги фарқлар
Apple’нинг янги смартфонлари бозордаги бошқа флагман смартфонларидан бир неча техник параметрлар туфайли ортда қолади. Экранларининг юқори сифатига қарамасдан пикселлари камроқ, оператив хотираси ҳам қамроқ, шунингдек, сиғими қичикроқ аккумуляторлар ва юқори нарх уларнинг камчилиги ҳисобланади.

iPhone 6’га нисбатан процессорнинг тезлиги икки баробар ошган. Бу эса, Apple ўз рақибларига етиб олганини ёки улардан расмий равишда ўзиб кетганидан далолат беради. Шунингдек, iPhone 7 чипи архитектураси big.LITTLE процессорларининг архитектурасини эслатади. Бу технологияга ўхшаш технологияни қўлланиши натижасида смартфоннинг бутун тизими ишлаш вақти чўзилади.

Аммо, мисол тариқасида олинган Samsung Galaxy S7 ва Huawei P9 смартфонлари бундай технологиядан бир неча йил аввал қўллашни бошлашган.

Бошқа фарқлар
Энг кўзга ташланувчи ўзгаришлардан бири бу iPhone 7 Plus моделидаги иккита асосий камера. Камера иккита ҳар хил фокус масофасига эга 12 мегапикселли матрицага жойлаштирилган объективлардан иборат. Бундай технология, эсингизда бўлса, LG G5 смартфонида қўлланилган эди. Лекин бу смартфондаги камера матрицаларининг пикселлари миқдори кўпроқ.

Яна бир муҳим фарқлардан бири бу қулоқчинлар учун стандарт тешикларнинг олиб ташлангани ҳисобланади. Уларнинг вазифаси кўпфункционал Lightning тешигига юклатилди. Аммо iPhone 7 билан бирга келувчи стандарт қулоқчинларнинг сифати қониқтирмаса, смартфон эгалари улагичлардан фойдаланишларига тўғри келади.

IP67 рейтингига эга бўлган чанг ва сувдан ҳимоя “қобиғ”ининг қўшилганлигига хурсанд бўлиш мумкин. Лекин компаниянинг расмий маълумотига кўра, вақт ўтиши билан бундай “қобиқ” ўз кучини йўқотиши эҳтимоли бор.

Теглар: Apple iPhone 7

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru