Хитойнинг Xiaomi компанияси 6 Гб тезкор хотирали бақувват смартфонни чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Хитойнинг Xiaomi компанияси 6 Гб тезкор хотирали бақувват смартфонни чиқаради

Хитойнинг Xiaomi компанияси 6 Гб тезкор хотирали бақувват смартфонни чиқаради

Xiaomi М5’нинг кучлироқ версияси — Xiaomi Mi5s смартфони хусусиятларини Android Pure ресурси ошкор қилди, деб ёзади «Дарё» нашри. Қурилма энг янги Snapdragon 821 процессори, шунингдек, 6 Гб тезкор хотирага эга бўлди.

Янги Xiaomi смартфонининг экранида iPhone 6s ва 7’да мавжуд бўлган 3D Touch каби босим кучини таниб олиш функцияси бўлади. Жами учта версия чиқарилади, энг кучлисига 6 Гб, қолганларига 3 ва 4 Гб тезкор хотира ўрнатилади. Камера ёқут шиша билан қопланган бўлиб, тирналишлардан ҳимояланган.

Xiaomi Mi5s, шунингдек, 256 Гб (128 Гб, 64 Гб) ички хотира, 16 мегапикселли асосий камера, 3410 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Бундан ташқари, қурилмада Qualcomm fast charge 3.0 тезкор қувват олиш функцияси бор.

Смартфоннинг ўлчамлари 144,55×69,2×7,25 мм, оғирлиги 147 граммга тенг.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru